
Фасли қиш
Қиров аро ой мўралар хонамга маҳзун,
Изғирин бўзлайди ҳар ён буралиб.
Фасли қиш. Декабрь тунлари нақадар узун,
Оппоқ қор тинимсиз ёғар бўралаб.
Дераза музойнагида милтиллайди сув,
Ташқаридан бетиним аёз чимчилар.
Хона ичидан иссиқтоб ҳовур боқса қув,
Дув тўкила бошлайди майин томчилар.
Қорли «кўрпа»га ёпиниб ётади қишлоқ,
Узун эртак тўқийди совуқ қиш ровий.
Дала-даштлари дам олар, бу ахир қишлов,
Ва осуда осмони ёришгай мовий.
Букри мўрилар атрофга пуфласа тутун,
Ҳавонинг димоғи ачишгай куйиб.
Илло, дов-дарахтлар хазин турарлар юпун,
Ҳамон илдиз отган кўкламин туйиб.
Муслима Ҳамроз. 6.12.2021 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые