Нафас
Азият чекасан ҳаво айниган,
Буғилган шаҳарда кислород танқис.
Шаффофлик ўлчовин алдаб бўлмайди,
Мусаффо зарралар сузади ноқис,
Фалокат босмасин, бу не аломат.
Жар солмиш қутқар деб, ҳаво нафаси,
Булғаниб сузади ёқимсиз бир ис.
Сарғайган ҳаволар нафасинг қисар,
Чанг-ғубор изғийди, санғийди иблис,
Иқлимнинг об-тоби бизга омонат.
Толиққан ҳаводан томгайдир исён,
Исён ичимизда, эмасдир олис.
Табиат ўч олар қилмасак шафқат,
Оламни нафасда асрайлик холис,
Умимий уйимиз сақлаб саломат.
Муслима ҲАМРОЗ
03.12.2025 йил .
Подписаться
0 комментариев
Старые


