Қуёш-зиё
Қуёш зиё сочиб ҳаётимизга қувват бағишлайди, жоннинг шарбати, руҳнинг ҳикмати бор унда.
Одамзот нега нурга талпинади?
Олам Аллоҳнинг нуридир. Нурсиз яшаб бўлмайди, ҳатто кўр одамнинг ичида шамчироғи бўлади, ўша шамчироғ қуёшдан қувват олади.
Қуёш ботмай тур, дейди донишлар.
Ўзликни излаш нурли туйғу, аммо, уни нурсизлик тубидан излаб топиб бўларми? Қуёш ўзликни излаш жараёнида йўлчироқ тимсолидир ва қуёш билан дардлашиш тириклик белгисидир.
Истасангиз, Қуёш “ухлаган” тунда сиз уйғоқлик измида ўзликни изланг! Якка ва ёлғиз қолиш, узлатга чекиниш учун, сокинлик ичра илоҳий куй сеҳрига қалб навосини созланг. Аллоҳнинг қудрати ила биз бормизми, йўқми Қуёш нурини сочаверади. Ҳар инсонга Аллоҳга юзланиб, ундан нур-у зиё сўраб илтижо қилиш кераклигини англаш насиб этсин!
Муслима ҲАМРОЗ
04.12.2026 йил


