Шеър

Манзил

Сенинг йўқлигингни куз чоғи ҳеч ким сезмайди,
Баҳорингда гуллаган бодом данаги аччиқ.
Келиб кетган йўлларинг ҳам толиқмиш недан,
Дарвозалар берк аммо, барча дарчалар очиқ.

Сенинг келмаслигингни ҳатто баҳор ҳам билар,
Тўкилмиш баргларнинг бандида оғрийди санчиқ.
Яшил нур ичган кўкламдайин хаёлда яшаб,
Писта куртагидек тоғ узра тошни ёриб чиқ,

Тушкун кўнгилларга кўклам ҳам кирмайди кўчиб,
Гар андуҳ юкин чирмаб олиб йигирса урчуқ.
Манзил топдим, кўзим чашмидан қонмоқ учун кел,
Ёмғир шивирига айлансам, битгайми чандиқ.

Муслима ҲАМРОЗ
05.04.2026 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x