Субҳидам
Деразадан аста мўралайди тонг,
Майин зуҳурида илиқ бир бўса.
Қалбимда шуълалар жилваси зоҳир,
Очун қучоғида
очиқлик бўлса.
Субҳидам чиройин очади кулиб.
Оқиб киргай энди гуллар ифори,
Нозанин кўнглимга райхоннинг нози.
Тотинсам маст айлар сабуҳий сабо,
Офтоб навосига оҳангдош сози.
Субҳидам хушбўйин сочади тўлиб.
Дарича ланг очиқ, хаёл мўралар,
Қувлашиб келади гўзал туйғулар.
Кўнглим уйи тўлар бахтга, сурурга,
Йўқликка эргашар сароб қайғулар.
Субҳидам борлиғим қучади елиб.
Муслима ҲАМРОЗ
14.05.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


