Шеър

Ўзингга келгин!

Данғиллаган тўйларинг сохта тантана,
Дабдабага ўч элим ўзингга келгин.
Алдамасин қалбингни нафснинг қилмиши,
Аждодларинг бонг урган сўзингга келгин.

Исроф этма умрингни, маромга келтир,
Молу дунё ўткинчи, қадрингни билгин.
Оқу қора аралаш чалғима бир дам,
Ҳалоллик матлабида қалбингни тилгин.

Бойлик васвасасидан кўнглингни покла,
Илму ирфон матлидан сабоқлар олгин.
Токи тойиб кетмагил нафсинг йўлига,
Қадриятга садоқат урфида қолгин.

Маънавият устуни аслида ахлоқ,
Халқ ичида меъёрни назарга илгин.
Тўй баҳона жар солма, дунё беш кунлик,
Саховат қил муҳтожга, яхшилик қилгин.

Меҳринг улаш, кўнглинг оч, улғайсин элинг,
Қалб бойлиги йўлида курашиб жўшгин.
Тараққиёт истасанг миллатга қайиш,
Авлоднинг иқболига ҳиссангни қўшгин.

Данғиллаган тўйларинг сохта тантана,
Дабдабага ўч элим ўзингга келгин.
Алдамасин қалбингни нафснинг қилмиши,
Аждодларинг бонг урган сўзингга келгин.

Муслима ҲАМРОЗ
19.12.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x