
Чорласин…
Кўнглим деворларин қиртишлаб, артиб,
Юравердим тинмай, йўлларим олис.
Ичкаридан дарча очилган фурсат,
Мавҳумот кўзгусин тутарми холис.
Вулқон тошқинига беролмайин дош,
Узилмоқ мумкинми ришталар боис.
Ичкарига чорлаб бутун оламни,
Меҳримга чўлғасам бўларми жоиз.
Коинот сиғарми, кўнгил бир зарра,
Тўлқинлар ортидан қоларми бир из.
Туташиб кетганда қалб уммонига,
Тахайюл дамига чорламас бежиз.
Муслима Ҳамроз
13.07.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые