пешона
Дунёнинг овозин кўряпсанми ҳеч,
Қорачиққа оқиб кирармиш товуш.
Оламнинг суратин эшитяпсанми,
Тасвир жаранглайди, уйғонади туш,
Нур ва соя ичра титрар пешойна.
Акс-садо кўнгилни турткилар тинмай,
Учиб кетолмайди қафасдаги қуш.
Тили лол, эшитмас, кўзлари сўқир,
Оғир сукунатга тўлади оғуш,
Ярақлаб кетмайди энди пешона.
Муслима ҲАМРОЗ
01.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


