Доира чалади осмон нафаси
Доира чалади осмон нафаси,
Қизариб кетади чилдирма юзи.
Ўтли чизиқ тортади ойнинг гардиши,
Боқсам ўхшаб қолар моҳларга юзим.
Кавкаб униб чиқар тун қароғида,
Туркум суратида
осмоннинг сўзи.
Ҳар бири ёнар чўғ унинг кафтида,
Ёғдуга қоришгай гулобий сўзим.
Зумрад гумбазининг поёни йўқдир,
Шаклу шамойлига маҳлиё
ўзи.
Оловли қозонда қайнайди ёғду,
Ёнсам дейман буткул оташда ўзим.
Муслима ҲАМРОЗ
01.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


