Кўл
Пешкуда денгиз пайдо бўлди.
Ёмғир ёғиб-ёғиб чўл ҳам кўллади,
Булутни қийнайди шамол савағич.
Қизилқум бағрида денгиз туғилди,
Қай уммон сатҳидан улкан томизғич.
Тўлқинни чорламиш бағри кенг саҳро,
Балиқ қанотида улғаяр сузгич.
Томчига тўяди қурғоқчил тупроқ,
Кафтида мўъжизот изҳорин ёзгач.
Чиройли баҳона топади иқлим,
Шамоллар қувлашса,
дарахт елпиғич.
Чамалаб кўришга етмайди
ақлим,
Коинот бурчини уйғотар соғинч.
Муслима ҲАМРОЗ
03.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


