Қўшиқсан
Бир булбулнинг ноласига ҳамон ошиқсан,
Гул ифорин таратади сабо илкида.
Дилдан тошиб дилга етган
наво, қўшиқсан,
Мавжланасан лолазорнинг алвон кўркида.
Ишқ ўртаган кўнгилларда дарднинг дояси,
Вафо асли садоқатнинг порлоқ сафоси.
Ялтирайди тилла мисол нурнинг сояси,
Туйғуларнинг туғёнида само нафаси.
Қалб қўрғони муҳаббатга эрса бир ошён,
Меҳринг булоқ, томчисидан дил олар қувват.
Гўзалликка эврилгайдир бу олам шоён,
Уммон сари бошлаб боргай нажимий қисмат.
- Муслима ҲАМРОЗ
19.08.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


