Ҳайратлар
Фикрингни йиғгин-да, фикрингни жамла,
Портлаб кетармикан жамулжам олам?!
Тафаккур уйғониб ёришсин қалбинг,
Бормикан ҳақ сўзинг тинглагич одам.
Фикрингни ёйиб кел, фикрингни сочгин,
Тахайюл қанотлари бўлгайми ҳамдам.
Нурафшон шуурни ошкора айлаб,
Қалбингнинг кўшкига чорласанг ҳардам.
Фикрингни чархлагин, фикрингни тобла,
Тоза туйғуларга қоришсин бардам.
Фикрат уммонида шўнғиган чоғинг,
Маржон ҳайратларга айлансанг бирдам.
Муслима ҲАМРОЗ
31.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


