
Ўт олсин чўғланиб…
Ўт олсин чўғланиб…
Тутмидинг тўкилдинг, нолима дув-дув,
Тақдирнинг ҳукмига умримиз гаров.
Ғаминг минг ғулудир, ғавғоси ғув-ғув,
Гўзаллик излагин, келгансан бирров.
Шубҳалар шошади, шивирлар шув-шув,
Ўксима зорланиб, ўрлангай қиров.
Қайғунинг шарпаси боқади қув-қув,
Қувончга қалбинг оч, шодлансин дарров.
Борлиқда борлигинг инграйди ув-ҳув,
Буржларнинг бурхоний синови қийнов.
Шоҳона сўзларинг янграсин шов-шув,
Тафаккур фазоси озурда сийлов.
Жидду жаҳд айлагин, вақт шошар зув-зув,
Нафсингнинг аҳдига тополгин жилов.
Қалбингга нур истаб, гардини юв-юв,
Ўт олсин чўғланиб, кўксингда ялов.
Муслима Ҳамроз
12.06.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые