Борми ижозат
Коинот кўзимга тасвирин чизгай,
Қорачиқ тубида олам яширин.
Наҳотки дунёдан нигоҳим безгай,
Эшитиб турганда ҳаёт шивирин.
Нурлар жилвасига алданиб қолдим,
Кўзимни юмганда, ўнгим йўқолгай.
Тасаввур ишқини қалбимга солдим,
Яратиқ мулкини қачон
тан олгай.
Дунёлар ичимда мендан бегона,
Саёҳат этмоққа борми ижозат.
Ботиний чексизлик мулки ягона,
Руҳафзо дуолар бўлгай
ижобат.
Муслима ҲАМРОЗ
09.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


