
Қайтолсанг…
Тун оқиб киряпти, кўнглинг тўлмайди,
Соғинчга ўраниб бедор тентирар.
Ранговор тушингда жило сўнмайди,
Чақнаган хаёлдан садо келтирар.
Тим қора ҳавони ютиб, симириб,
Кўзгуга кўз солсанг ойдай ялтирар.
Қувғинди қўрқувинг барҳам топгайми,
Нурташна тун ичра бир шам қалтирар.
Кўнглингда бир чақин ёниб чўғланса,
Беғубор туйғулар ғамни сўлдирар.
Қайтолсанг ўзингга, янги сахифа
ҳар тонгда ҳаётни бахтга тўлдирар.
Муслима ҲАМРОЗ
07.11.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


