Анор
Тонг аста ёришди, анор ёрилди,
Қизариб турибди уфқнинг ёноғи.
Қуёш ёлқинида нурлар ёғилди,
Ёғду талқинида йўқдир ёлғони.
Анор донасида бир қадаҳ шарбат,
Қип-қизил туйғулар жонга
қоришди,
Пушти лаҳзаларда шеърларим сарбаст,
Алвон туғ ҳилпираб кўнглим ёришди,
Изоҳ: “сарбаст” – эркин.
Муслима ҲАМРОЗ
09.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


