Шеър

Хаёл сурарди

Мен рассом танлаган бўёқ рангиман,
Яшил туйғуларга қоришиб кетган.
Оқ, қора хаёлнинг бир дам жангиман,
Кўнгилда чақмоқдай ярақлаб ўтган.

Мўйқалам уммонга шўнғиб чиқаркан,
Марварид тасвирга жон бағишлайди.
Юлдуз туйғуларим азоб чекаркан,
Қорайган тун сири
кўнглим ғашлайди.

Ранго-ранг дунёда нурли сиёҳдон,
Камалак жилоси тўлиб турарди.
Кўнгил фазосида ойнаи жаҳон,
Диловар парилар хаёл сурарди.

Рассом хаёлида сузган булутман,
Шудринг донасига айланган томчи.
Қанотлари мовий ўша
бургутман,
Парвоз тасввуринг чироқдай ёқчи.

Муслима ҲАМРОЗ
23.09.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x