Шеър

Ҳайқириқ

Туйғуларим тортинчоқ, шивирлаб толмас,
Гирёна кўнглимнинг мосми тобига.
Туғёнлар борлиғимни ёндирмай қолмас,
Ҳайқириқлар етгайдир қалбим тубига.

Хокисор ҳадикларни енггай ҳайқириқ,
Тахайюл фазосида шуур шуъласи.
Садо берар кўксимда янгроқ чақириқ,
Наволарга тўлади шеърим шеваси.

Сўзларимни саралаб синайди сабо,
Қаламимни чархлайман, дардимни тўксин.
Агар Якто Тангрига
айтолсам сано,
Нақшлар билан безагай оламнинг кўксин.

Муслима ҲАМРОЗ
01.09.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x