Хаёл ёлғончи
(Модерн)
Кўчманчи булутлар, учирма хаёллар
кўчиииб…
учиб кетаверар.
Ортига боқмас,
кўнглимни ёқмас.
Булут ёғмоқчи,
хаёл ёлғончи.
Булутдан томчи,
хаёлдан сўз
томганда чак-чак,
кўксимда унарми
биргина чечак.
Булут соғинади
дарё – сойини,
Сўз-чи, сўзлаб берар кўнгилнинг борар жойини.
Хаёл ечиб юборса
булут чокини –
сўкилар ва
барқ учқунлаб,
ёмғир тўкилгай.
Шу булутни ичган малаксўз ўйимни қучгай.
Ҳар сўзни тўқийман узундан узууун,
хаёлот боғичи учун.
Камалакка айланган туйғулар айлана,
Нурлар жилвасига кўнглим шайланар.
Муслима ҲАМРОЗ
15.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


