Надомат
НАДОМАТ
Нафрат тўла кўзларда фиғон титрайди,
Тўлиб тошиб кетганда залолат жоми.
Қайғу тўла қалбларда зулмат сояси,
Жоҳил одам қилмиши қийнайди жонни.
Эй Тангрим! Пок ҳаётни асрагин ўзинг.
Жаҳолатга юзма-юз келсанг нетарсан?!
Тубан кетган жирканч бир бетамиз маҳлуқ.
Уни жазо кутади дор сиртмоғида,
Ботқоқда чириб бўлган ғаддор чиркин хулқ.
Эй Тангрим! Ор-ҳаёни асрагин ўзинг.
Афсус, надомат чекиб қиларсан исён,
“Ғунча” пайҳон этилган жойда бор кулфат.
Юлиб ташламоқ керак заҳри қотилни,
Мардум ичида ўсган
оғу минг офат.
Эй Тангрим! Гул-ҳулёни асрагин ўзинг.
Хотин-қизлар номуси топталур нечун,
Не ғафлат чангалида зўрланган ҳаё.
Олам бағрида тўфон,
зилзила кўчди,
Боқ юм-юм йиғлаётир
шафқатсиз ҳаёт.
Эй Тангрим! Ҳар аёлни асрагин ўзинг.
Изоҳ: “ғаддор” – (арабча) хоин; “мардум” – одам; “ҳулё” – ўй-хаёлдагидай гўзал қиз
Муслима ҲАМРОЗ
28.09.2026 йил


