Сўроқлар
Сўрамайсан, билмайсан дард-у ҳолимни,
Хазонрезги йўлларда кетаяпман жим.
Куз кузатиб толмайди
шу аҳволимни,
Боқ, кўнглим майсасидек
япроқлар ғижим.
Узоқ бўяр кўнглимни мовий рангларга,
Борлиқ тасвирин чизгай кузчан мунажжим.
Огоҳ этар: “тайёрлан фатх-у жангларга.”
Ва, изоҳлаб беради мисли мутаржим.
Бир маъвога эргашдим сўроқлари кўп,
Дилга оқиб келади “Наврўзи ажам.”
Билмаслигинг билмайсан даъволаринг хўб,
Баён этар дурдайин “Баёти ажам.”
Соғинчга ўхшаётган кузги булутлар,
Кўнгил томонга қараб сузар хотиржам.
Ялт-юлт этиб турарди сирли ёқутлар,
Ёмғир сари саёҳат қалбда жамулжам.
Муслима ҲАМРОЗ
17.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


