Тўфон ичдадир
Квант майдон безовта қалқиб турибди,
Унинг оғушида
дунё мужассам.
Ягона фалакнинг чексиз қудрати,
Якдиллик бобида беҳад муҳташам.
Оламнинг қалбида балқиб турибмиз,
Яратган ишқига бўлиб муяссар.
Бир маъво тўлғанар, тўфон ичдадир,
Сирлар маконида ҳазрати башар.
Муслима ҲАМРОЗ
17.03.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


