Шеър

Илдиз

Тошни ёрди қилдайин илдиз,
Ёрилмади тошбағир бежиз.
Бир чечакгул боқса оламга,
Нафис меҳри тушгай одамга.
Қуёш тўлиб туради мангу.

Тоғ кўксида оппоқ табассум,
Бунда булоқ шивирлар маъсум.
Майса изи сўқмоқ йўлида,
Нур тафти бор тошлар ўйида.
Қуёш дўниб туради мангу.

Гиёҳ унгай кўнгилда аён,
Гулсевар ҳуш чорлайди қаён.
Чўққилардан учиб ўтади,
Хаёлларим кўкка етади.
Қуёш кулиб туради мангу.
Изоҳ: “дўниб” – ўзгариб.

Муслима ҲАМРОЗ
08.09.2026 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x