Нотаниш
Чизилган тасвирга маҳлиё бўлиб,
Тасаввур нақдини сотади тушга.
Бедорлик сирини бўларми билиб,
Парвона бўлади диловар ҳушга.
Ўзини танимай дунёдан ўтади маҳзун.
Зулматдан қўрққанда ғулуга тўлиб,
Чўкиб кетарми ҳеч кўздаги ёшга.
Саргардон шамолга дардини тўкиб,
Наҳотки айланар адашган қушга.
Ердан самогача чўзилган йўллари узун.
Кўзин кўзгусига оламни юклаб,
Камонлар отолмас ёйдаги қошга.
Суратни сийратга ошкора тиклаб,
Тож қилиб илолмас дардисар бошга.
Бегона оламда тополмас тан ичра ҳузун.
Муслима ҲАМРОЗ
28.08.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


