Булут
Жингалак булутлар оппоқ ва нафис,
Патлари совуқда дилдираб турар.
Шишадек товланир ҳиссиз ва хасис,
Сочилиб кетолмай хаёллар сурар.
Ғаройиб зарралар тўколмас дардин,
Ипакдай толалар ой нурин тўсмас.
Қуёш ювиб қўяр ҳар битта гардин,
Соғинч булутлари кўнгилга кўчмас.
У шундай булутки ёғолмай йиғлар,
Осмон қатларида бағримни тиғлар.
Муслима ҲАМРОЗ
12.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


