Шеър

Нишон

Йўқликнинг ичида қоронғулик бор,
Тўлдириб туради “ҳеч нарса” билан.
Чексизлик кенгайса дунё бўлар тор,
Улкан шамойиллар шаклига шайлан,
Тушларинг ичида тунларинг қаро.

Вақти йўқ маконлар ўтади юриб,
Қорачиқ қувончдан порлайди бирдан.
Уюрма шўнғийди айланиб туриб,
Маъвосиз самовий туйғуга айлан,
Умид учқунлари учмасин айро.

Ҳар кўнгил бурчаги мисоли бир ғор,
Сирларинг яширгин бўлмасин нишон.
Хаёлнинг сиртмоғи йўқликдаги дор,
Борлиқ қалбда яшар, ўзингга ишон,
Руҳланмоқ муҳимдир дунёлар аро.

Муслима ҲАМРОЗ
23.09.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

1 Комментарий
Старые
Новые Популярные
1
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x