Ўхшар экан
Дунё ўзи недир? Титраб турган сўз!
Ҳайрат кўзларида ҳамма нарса шеър.
Борлиқ уммон бўлса, қулоч отиб суз!
Тўлқиндай тебрансанг фикр-ўйинг шуур.
Шеърга ўхшар экан ҳайрона чоғлар.
Ҳеч нарса йўқ фақат, шеърият мавжуд,
Удир оламларни тўлдирган унсур.
Чўққилар юксакка қўяркан ружу,
Сўзларга эврилиб кетади
масрур.
Шеърга ўхшар экан пурвиқор тоғлар.
Олмалар ҳидига тўлади хаёл,
Ҳар гулда арилар ичади шарбат.
Учиб кетолмайди боқар бўлсанг лол,
Шеър қолгай қалбингда, абадул абад.
Шеърга ўхшар экан олмали боғлар.
Муслима Ҳамроз
26.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


