
Хаёллар сукутда
Ҳавода изғиган хаёллар сукутда,
Тўқнашиб кетади яқину йироқлар.
Фикратнинг парвози сўзларнинг пойида,
Ҳайратга қоришиқ ундов ҳам сўроқлар.
Ҳавога инмайди ҳарфларнинг сурати,
Изҳоринг йўллайди дилдаги чироқлар.
Ишқ тафти куйдирар, қалбимни тутаман,
Соғинчни атайин қўмсайди фироқлар.
Ҳавонинг нафаси титрайди овозсиз,
Безавол садосин тинглайди тупроқлар.
Кўнглимнинг адоғи ризвонга туташса,
Яшиллик ишқига тўярми япроқлар.
Муслима Ҳамроз
24.04.2025 йил
Изоҳ: Ризвон-розилик ва мамнуният жаннати


Подписаться
0 комментариев
Старые