Пиёда
Йўллар чорлар узоқ сафарга,
Улов тайёр чопгудай йўртиб.
Йўлчироқлар кўз очиб-юмар,
Ғилдиракка тақиқлар қўйиб,
Тезлик завқи кўнгилга етгай.
Йўл тўсади: Тўхта! деб тақдир”,
Чорраҳада шовуллар шамол.
Кўнгил ҳориб хўрсинар бирдан:
“Сени кутган шу манзилда қол!”
Йўл азоби уловда кетгай.
Сен пиёда кетиб борасан,
Ортга боқмоқ – беҳуда хаёл.
Етиб бўлмас бекатлар сароб,
Кўнгил сари руҳона йўл ол.
Самоларга етолсанг нетгай.
Муслима ҲАМРОЗ
01.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


