Лаҳза
Вақтни йўқотиб қўйдим, бир дам йўқолди.
Қаноти қолиб кетган қушдек учдилар.
Қанотига танғилган хаёл безовта,
Туйғуларим жонгашта
руҳим қучдилар.
Қадарга йўл етарми, дунё ёлғончи,
Кимсасиз маконида вақтдан кечарми.
Саноғига етолмай ўтди замона,
Фазо тўзғимаса юлдуз учарми.
Вақтсиз, макон-манзилсиз бўшлиқ қайдадир,
Руҳоним ҳилватига парда бичилса.
Кўзгу ортида ғайби акси муаллақ,
Қалбдан қалбга боргувчи
лаҳза очилса.
Муслима ҲАМРОЗ
18.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


