Ўткинчи…
Чекилмаган қайғудан четлаб боряпсан,
Кетяпсан беғам.
Чўкиб кетсанг аламнинг хорғин тубига,
Эргашар ғам ҳам.
Маҳзун кўнгил нечундир оғринар сағир,
Ўксинмагин, ҳаётбахш умид бор ахир.
Қувонч қалбга оройиш,
сурур бағишлар,
Табассум – хумор.
Қувонтирган дам таскин топар кўнгиллар,
Сокин дил – тумор.
Ҳаволанмас гар инсон мисли бир карвон,
Хотирижам кўнгилда қолмайди армон.
Сен кетяпсан гирёна, сукут сақлайсан,
Ўткинчи бари.
Сенсиз йўллар ҳувиллаб қолар ортингда,
Ўтганинг сари.
Оташ бўлиб ёнса-ю куйса ҳар бағир,
Хушу нохуш ўртаган туйғуси минг сир.
Муслима ҲАМРОЗ
01.04.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


