4. ҲАРФЛАР ОРАСИДАГИ СУКУНАТ
4. ҲАРФЛАР ОРАСИДАГИ СУКУНАТ
Фьюжн услубидаги лирик наср.
(Неварамга гибрид матн кўринишидаги алифбо-хат)
…Фақат ручка.
У тинимсиз шитирлайди.
Шитир…
шитир…
шитирлайверади…
Гўё у қоғозни эмас, менинг соғинчимни тирналаётгандек. Хат тугамайди, болам. Сен ўқишни ўргангунингча, бу ҳарфлар чироқ нури остида шунчаки менинг бармоқ изларим ва сени кутаётган меҳрим бўлиб қолади. Уларни танимасанг ҳам, уларга қўлингни қўй. Улар иссиқ. Чунки уларни ёзаётганда юрагим ҳам, мана шу хонадаги ёлғиз чироқ ҳам ёниб турган эди…
Изоҳ: Фьюжн – инглизча «fusion» сўзидан олинган бўлиб, «бирлашиш» ёки «қоришма» деган маънони англатади;
“Гибрид” матн — бу икки ёки ундан ортиқ турли жанрлар, услублар ёки тил шаклларини ўз ичига олган, аралаш тузилишга эга матндир.
Муслима ҲАМРОЗ
07.10.2026 йил


