
Барқ уриб…
Оҳ, дедим синдим, тўкилдим, сўлдим,
Бир ҳовуч япроқ этгайми баён.
Наҳотки гирён фарёдга тўлдим,
Нечундир қалбда тинмайди исён.
Воҳ, дебон ёндим, гулхандек қондим,
Бир тутам дарддан чекдим-ми фиғон.
Азалий ўчоқ дудидан тондим,
Абадий чархда чеккудай афғон.
Барқ уриб тиндим, қайтариқ ундим,
Интизор қалбда сарғайди ҳижрон.
Ичиккан соғинч майлига кўндим,
Жайрона кўнгил улғаяр ҳайрон.
Муслима Ҳамроз
30.03.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые