Асира
Эшикни муштлайди асира шамол,
Қамалиб қолганми, қўриқбон калит.
Остона титрайди: – “ўтмай қўя қол”,
Ташқарида бўрон, увлайди бир ит.
Кўйлагим гулидан капалак учди,
Хаёлим қувлашиб тинглайди сонет.
Рўмолим тортқилар попугин ечдим,
Бағри кенг шамоллар қоқади қанот.
Дераза кўзлари боқади ҳайрон,
Ичкарида ҳаловат мисқолин бекит.
Насим ҳовучида даракчи сайрон,
Дарича топилса дунёни танит.
Муслима ҲАМРОЗ
12.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


