Шеър

Апрель

Ажиб гул-гул очилган апрель,
Кўзларимни яшнатиб келди.
Ифор бўлиб сочилган апрель,
Димоғимни қитиқлаб елди.

Чаман бўлиб гуллади апрель,
Замин юзин кўк гилам безар.
Эрта тонгдан кулади апрель,
Хушбўй сабо боғларни кезар.

Тўлиб-тошиб сузганда булут,
Соғинч йўллар ёмғирли апрель.  

Кўклам завқи бўлмайди унут,
Кириб келди кўнглимга апрель.

Қалдирғочим меҳмоним яна,
Ошён учун тайёрдир айвон.
Ёмғир тинган ҳамони ана,
Қўзиқорин боқади ҳайрон.

Настариннинг бўйи таралди,
Майда-майда гуллари майин.
Шўх қушларнинг куйи таралди,
Олам гуллаб боргани сайин.

Жийда гули нақадар нозик,
Ҳидлаб-ҳидлаб тўймайман сира.
Баҳор кўрки шу қадар нозик,
Кўнгил боғин безайди сара.

Муслима Ҳамроз.  28.04.2022 йил

5 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x