Гумбаз
Осмон бир гумбаздир фазо буржида,
Заминнинг кафтида ҳаёт маскани.
Одам боқиб тўймас кўнгил уфқига,
Олам меҳварида борлиқ
махзани.
Юлдузлар тўкилса само кўксидан,
Қалбимнинг тўғони бардош берарми.
Зулмат кечаларда ёлғиз ой каби,
Офтобнинг чўғидан шаррор терарми.
Кўнгил осмонида васфи шуъласи,
Қайноқ туйғуларим қайга чорлайди.
Гумбаз туйнугидан боқсам ҳайратда,
Ишққа эврилган бир ёғду порлайди.
Изоҳ: “махзан” – хазина.
Муслима ҲАМРОЗ
17.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


