Изладим
Келдим.
Изладим.
Ихтиёримни ўзимдан топмадим, бироқ.
Инониб яшадим,
кўкдан ёғилган нурли туйғуга.
Юрагимни оловга отдим, ёнсин! Алангасида йўллар ёришсин.
Йўл ёқасида ошиқни кўрдим, дард майин ичиб, ёқасин йиртар.
Доғ бўлган кўнгиллар уммон орзусида фарёд чекарди.
Кўнглимни овутмоқчи бўламан, шеърсимон афсун ичириб.
Сўзларимни эзаман
байтга чўктириб.
Кўзларим ўнгида нурлар жилваси.
Қалбим, кўк қушга айланиб учсанг-чи масрур.
Учавер, руҳим излаб топган манзиллар томон!
Изоҳ: “Афсун” – сеҳр.
Муслима ҲАМРОЗ
14.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


