Шеър

Ёмғирлар эзади томчи-томчилаб,
Ҳижронда туйилган хаёлларимни.
Булутдан қочяпман, қувар қамчилаб,
Тўсмоқчи бўлади
ҳилолларимни.

Ёзғирган оғриқлар келар, кутаман,
Ёндириб юборар жаҳонларимни.
Куйган юрагимга яқин тутаман,
Жазбига тўқнашган
жайҳунларимни.

Қоп-қора булутлар заҳрига тўлдим,
Ортмоқлаб юрибди
қайғуларимни.
Дунёга сиғмагач кўнглимга тўкдим,
Жавоҳирга тўла туйғуларимни.

Хаёл қанотида олиб келарми,
Самодан хабардор сабоҳларимни.
Қалбимга жойласам энди бўларми,
Нур бўлиб ёритган
сабоқларимни.

Муслима ҲАМРОЗ
09.10.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x