Мен ҳам…
Тўлқинланиб турибди хаёл,
Само сари бир дам учаман.
Жилмаяди кўкдаги ҳилол,
Сукут чўмган вақтни қучаман.
Сархуш бўлиб тебранар очун.
Кўзларимда ҳайрат учқуни,
Мовий нурга тўлади олам.
Сўзларимда сирлар чақини,
Кўклаб кетар қўлдаги қалам,
Илҳом сочиб зебланар очун.
Тупроқ ҳиди, чучмома ёди,
Таралади баҳор тафтида.
Тонгги шудринг – туннинг фарёди,
Мен ҳам борман борлиқ бахтида,
Қалб қўрида товланар очун.
Муслима ҲАМРОЗ 20.08.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


