
Мунаввар жола
Сўзда сеҳр борми, сир унда жодур,
Сўзни ичаман, тўкилар нола,
Кўзда меҳр борми, нигоҳлар жоду,
Кўздан томади мунаввар жола.
Қалбинг шамсидан этмагин жудо,
Бағрим ўртаниб учмасин вола.
Шамшир тиғидан бўлмайин адо,
Ишқинг мисоли кескир бир тола.
Кўзинг сўйлайди, кўнгилдан садо,
Зимдан боқаман, майкоса тўла.
Менман музаффар ишқингда гадо,
Рашкинг ёндирган жазбага йўлла.
Субҳи сабога эврилса нидо,
Эй дил, наволиғ сурурин тила.
Зора тахайюл бўлолса фидо,
Хаёл сирлашгай инжитган дил-ла.
Муслима Ҳамроз
15.12.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые