
Олмалар
Қизил олма тўкилар тўп-тўп,
Ёмғир ёғар, қўшиғи чак-чак,
Дарахт йиғлар, армонлари кўп –
Соясида тўқилган эртак.
“Олма ёғар, олмалар ёғар.”
Олмаларни саватга солдинг,
Енгилгина кўтардинг, ажаб.
Хушбўй исин ҳидлаб ҳам олдинг,
Уйғонганда сўйлама
бежаб!
“Олма ёғар, олмалар ёғар.”
Муслима ҲАМРОЗ
03.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


