Шеър

Сен ҳаётсан

Сен ҳаётсан кўнгилга сиғган,
Ишқ васфига тўла бир маъво.
Самоларни қалбига йиғган,
Оламларнинг сийрати аъло.

Даричалар туташган йўлак,
Қалб кўшкига туташиб кетган.
Ой, юлдузлар бир парча бўлак,
Сен тириклик шукрига етган.

Сенда яшар ҳаётнинг ўзи,
Келиб-кетган замонлар меҳмон.
Сен уммонсан, кема ҳам ўзинг,
Оқим сенда пўртангай ҳамон.

Дунё сенсиз ғариб нотавон,
Жонинг гаров қафас ичида.
Руҳинг ҳаққи тўлайсан товон,
Мақомат бор жазба кучида.

Муслима ҲАМРОЗ
01.10.2026 йил

3 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x