
ҚУЁШ ШУЪЛАСИГА ЧАЙИБ ОЛИНГАН
Дарёдан шаршара узалиб тушар,
Оққан ўзанида оқим синмайди.
Оқаман, жилғалар умидга ўхшар,
Жўшқин чашмаларга
томчи сиғмайди.
Қалбимни қийнайди тўғонлар тўсиб.
Бир уммон чайқалиб турар кафтимда,
Қуёш шуъласига чайиб олинган.
Бир дам фироқ дардин чеккан вақтимда,
Ойдайин бағримга тумор илинган.
Қалбимда самонинг ложувард акси.
Қалбим қудуғини тўлдирган ашким,
Тирик томчиларга ўхшаб титрайди.
Сокинлик базмига тушганми ишқим,
Оқсам уммон сари, довул
тинмайди.
Ал-Валийсан Тангрим,
қолмайин ўксиб.
Муслима ҲАМРОЗ
23.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


