
Кўҳна ва янги
Азалий чоғлардан келади овоз,
Акс этар жазбаси руҳимда кўпроқ.
Дуч келган сойларим нақадар саёз,
Оқиздим кўнглимни — титраган япроқ.
Бу кўҳна дунёда янги тамаддун,
Шаҳарлар ўзгарди, бинолар ўсди.
Бой бўлди қишлоқлар,
кўнгиллар юпун,
Зет авлод улғаяр – келажак дўстим.
Денгиздан денгизга қуйилгай дарё,
Кўкариб турган бу чинорлар қадим.
Тинимсиз оқамиз уммонлар аро,
Бир томчи сеҳрида бормикан қадрим.
Муслима ҲАМРОЗ
27.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


