
Таслим
Ёнсаму ловуллаб тунлар уйғонса,
Юлдузлар тўкилса чўғдайин ёниб.
Бу ғариб кўнглимда бир ишқ тўлғонса,
Бўларми нурафшон тафтига қониб.
Мен ошиқ бўлганман – муҳаббат дардим.
Кул бўлдим, гул бўлдим сабрим етарми,
Ёниб сўнмоқ балки азалий азоб.
Гирёна кўнглимни таслим этарми,
Тонг орти титрайди янграса азон.
Мен ошиқ бўлгайман тўкилгач гардим.
Муслима ҲАМРОЗ
23.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


