
Ёруғ туйғулар
Сўзлар учқунида бор модерн туйғу,
Кўзлар қароғида қандайин урғу.
Севиб қолмоқ мумкин бундайин сўзни.
Ҳайрат гумбурлайди хаёл бўғзида,
Дард – алам титрайди
қалам тиғида.
Титроқлар титаркан хаёлни,
ҳаволар сокин чўкади.
Кўнгил йўлга чиқар, тўхтатиб бўлмас.
Ажаб, Бурканиб олганми самовий рангга.
Йўл узоқ, тебраниб турарди арғимчоқ каби.
Тўлқинланиб кетар уммон сингари ва сокинликка шўнғийди аста.
Кўнгил кемасида ёлғизлик пайти.
Замонсоз дарғанинг кўзлари ўткир,
сўзлари кескир.
Гўзал уфққа боқаман, шу дам уфурар қизил атиргул.
Атиргулни яхши кўраман,
ҳамоҳанг ғаройиб.
Ажойиб тонгларга ярашар ёғдулар, ёруғ туйғулар!
Муслима ҲАМРОЗ
15.09.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


