
Альпинист
Тоғлар билан курашар алпинист мағрур,
Шафқат билмас тошларни сийпалаб, силаб.
Ҳар чўққи васвасаси тинч қўймас қурғур,
Қачондир хушнуд этгай баландлик сийлаб.
Забт этилган чўққилар кўнгил тубида,
Алп тоғлари илдизи ҳис этар юкин.
Алпинист бўлолдимми мардлик бобида,
Жасоратим тоғдайин юксалгай бир кун.
Тоғга чиқиш машқидан кўнгиллар ўсгай,
Парвозга шай туйғулар қушга айлангай.
Тинимсиз машаққатда довондан ўтгай,
Ғолиблик мақомига қалбим шайлангай.
Муслима ҲАМРОЗ
03.11.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


