
Синмасин
Чилпарчин синмасин кўнгил чинниси,
Чегалаб бўлмайди, йўқдир чораси.
Оғирроқ мусибат руҳнинг синиши,
Ранжиган кўнгилни қийнар яраси.
Озурда бағирнинг шами сўнмаса,
Тарк этиб кетмайди умид қушлари.
Ғам-андуҳ зулмига сира кўнмаса,
Кўнгилни уйғотгай ёрқин тушлари.
Тикланиш палласи келса беармон,
Янгилаб бўларми кўнгил ойнасин?!
Бўлса гар умидбахш дилида иймон,
Аллоҳга тавалло изҳор айласин.
Муслима Ҳамроз
19.01.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые