
Ассалом жўра
Ассалом жўра, – деди неварам, дарахтга қараб,
Насим ҳур-ҳур эсади, чалсин деб япроқлар чапак.
Қушлар чуғурлашса, эрка кўнгил кетади яйраб,
Бунда яшил боғларнинг ҳавоси нақадар ипак.
Қувлашмачоқ ўйинига борлиқ оламни чорлаб,
Ўрмонни қучгай оғайни дея, армонли тилак.
Орзуларин сўзласа, тинглайди япроқлар порлаб,
Чинор оғушида умид бўлиб улғаяр бешак.
Муслима ҲАМРОЗ
30.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


