Садо
Мозий синоатин кўмиб бағрига
Улуғвор жимжитлик тошни алқайди.
Акс-садо чўкади унинг қаърига,
Наҳот баланд тоғлар сукут сақлайди.
Ҳар тош қирраларин нурлар тиғлайди,
Ел куй чалиб берар, оҳанги рўё.
Оғир хўрсинибон шаррор йиғлайди,
Садо берсанг-чи эй, пурвиқор дунё.
Олам яхши, дея куйласам дилдан,
Олам нақши, дея нидолар келди.
Гўзал ҳаёт, дея ҳайқирсам шу дам
Гўзал баёт, дея садолар келди.
23.04.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые